Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Сиз бу мақолаларни ўқидингизми?

Сиз бу мақолаларни ўқидингизми?

Шу кунларда Қишлоқ хўжалиги вазири, академик
И. Абдураҳмоновнинг марказий нашрларда чоп этилган мақолалари илмий жамоатчилик ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Жумладан, “Янги Ўзбекистон” газетасида эълон қилинган “2050-йил дастурхони: Инсониятни ким ва қандай боқади?”,
“Олимлар яратаётган илмий маҳсулот нега бозорини топа олмаяпти?” ҳамда “Қуйидан – илм чўққисига: инновациянинг янги занжири ёхуд грант, олим, хонадон, фермер ва бозорни бирлаштирадиган тизим ҳақида”, шунингдек, “Қишлоқ ҳаёти” газетасида чоп этилган "Яхши уруғ – ақлли компютер яъни "ҲАРДWАРЕ", тўғри агротехника – уни ишлатадиган "СОФТWАРЕ" номли мақолаларда аграр соҳани ривожлантиришнинг долзарб масалалари, озиқ-овқат хавфсизлиги, илм-фан ва инновацияларнинг ўрни, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ҳамда замонавий агротехнологияларни жорий этиш билан боғлиқ масалалар илмий асосда таҳлил қилиниб, уларнинг ечимлари юзасидан муҳим таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мақолалар, газетачилар тили билан айтганда, нашрларнинг “мих" мақолаларига айланди. Сабаби, муаллиф томонидан кўтарилган масалалар ва билдирилган фикрлар айни муддаога қаратилган, долзарб ва ҳаётийлиги билан ажралиб туради. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, бу мақолалар мамлакат илмий жамоатчилигини сергак торттирди, илм-фан ва амалиёт уйғунлиги борасидаги мавжуд ёндашувларни қайта кўриб чиқишга ундади. Мақолалар чоп этилган газеталарнинг ҳаволалари муштарийлар ўртасида катта тезлик билан тарқалиб кетди.

Мақолаларнинг яна бир муҳим жиҳати — уларнинг содда ва оммабоп тилда ёзилганидадир. Хусусан, “Қишлоқ ҳаёти” газетасида чоп этилган “Яхши уруғ – ақлли компютер яъни "ҲАРДWАРЕ", тўғри агротехника эса уни ишлатадиган "СОФТWАРЕ” номли мақолада муаллиф мураккаб илмий тушунчаларни ҳам кенг китобхонлар оммаси учун содда ва тушунарли тарзда шарҳлайди. Масалан, эпигенетика ҳақида сўз юритар экан, у шундай ёзади:

“Эпигенетика деганда кўпчилик мураккаб лаборатория, ген, ДНК, молекула, ускуна, формула деб ўйлаши мумкин. Аслида эса уни деҳқон тилида жуда содда тушунтириш мумкин: ДНК – бу уруғнинг алифбоси. Эпигенетика эса шу алифбодан қайси сўз қачон, қаерда ва қандай ўқилишини бошқарадиган тартибдир”

Бундай шарҳлар нафақат илмий ходимлар, балки соҳадан узоқ бўлган оддий китобхон учун ҳам тушунарли бўлиб, мақолани қизиқиш билан мутолаа қилишга ундайди. Шу боис ҳам мазкур мақолалар илмий жамоатчилик ўртасида кенг резонанс уйғотиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мақолаларда илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар, билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклиф этилган илмий ечимлар Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари олимлари ва мутахассислари иштирокида кенг муҳокама қилинмоқда.

Ана шундай муҳокамалардан бири Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтди. Унда мақолаларда кўтарилган долзарб масалалар, аграр соҳа олдида турган устувор вазифалар, илм-фан ва амалиёт интеграциясини мустаҳкамлаш, шунингдек, илмий натижаларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир иштирокчилари мазкур мақолаларда баён этилган таклиф ва ташаббуслар мамлакат қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш, соҳанинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда илмий салоҳиятдан самарали фойдаланишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Мазкур мақолалар муҳокамаси Миллий марказ тизимидаги барча илмий муассаса ва ташкилотларда катта қизиқиш билан давом этмоқда. Давра суҳбатларида мақолаларда илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни амалиётга самарали татбиқ этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.