Сизга таъзимдамиз, азиз Устозлар!

Бугун 1-октабр — “Устоз ва мураббийлар” куни. Биз нимагадир устозларимизни расмий сана муносабати билан табриклашга, эҳтиром кўрсатишга одатланиб қолаётгандекмиз.
Аслида устозлар ҳаётимизнинг ҳар лаҳзасида эҳтиром кўрсатишга муносиб улуғ зотлардир. Боиси бизнинг ҳаётда эришаётган ҳар бир ютуғимиз биринчи устозимизнинг мактаб остонасига илк қадам қўйган кунимизда катталарга салом бериш-у қўлларимиздан тутиб ҳарф ёзишни ўргатган онидан бошланган десам, асло муболоға бўлмайди.
Шу боис устозларим ҳамиша, ҳар он қалбимда. Бугунги байрам кунида болалигимга, ўқувчилик давримга бир зум бўлса-да, қайтгим келди. Болалик хотираларим ёдга тушди.
Азиз Устозлар, барчангизни бугунги қутлуғ айём билан самимий қутлайман. Фарзандлар ва шогирдлар камолидан мудом фахрланиб юринг, азиз Устозлар!
Шуҳрат Отажонов
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори