смарт_фарм #акис

“Ақлли қишлоқ хўжалиги” саноат технологиялари инновасион маркази қурилишига старт берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги “Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Лойиҳаларни амалга ошириш учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Аҳмад Яссавий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан 4,3 гектар ер майдони ажратиб берилган.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида кореялик ҳамкорлар билан умумий қиймати 14 миллион доллар бўлган 3-лойиҳага, яъни “Ақлли қишлоқ хўжалиги” саноат технологиялари инновасион марказини барпо этишга старт берилди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz