Шоличиликда селексия жараёнлари жадаллашади

Эндиликда шоличиликда селексия жараёнлари янада жадаллашади. Боиси Ўзбекистон — Корея ҳамкорлиги доирасида Шоличилик илмий-тадқиқот институтида замонавий "Фитотрон" мажмуаси ишга туширилди.
Корея Республикасининг Ўзбекистондаги КОПИА маркази томонидан институтга тақдим этилган ушбу мажмуа олимларга янги навлар яратиш жараёнида йил давомида бир марта эмас, балки мавсумдан қатъи назар 3–4 мартагача авлод олиш имконини беради.
Бу эса селексия жараёнини тезлаштириш, истиқболли навларни қисқа муддатларда яратиш ва амалиётга жорий этиш имкониятларини кенгайтиради. Натижада янги нав яратиш учун сарфланадиган вақт қарийб икки баробар қисқаради.
Бу ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Факт 24" информасион дастурида хабар берилди.
Лавҳани ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе