Сўнгги йилларда Қорақалпоғистонда 860 мегаваттли янги энергетика қувватлари ишга туширилди. Беруний ва Қораўзакда шамол стансияларининг қурилиши ҳисобига “яшил” энергия улуши 23 фоизга…

етди. Электр ишлаб чиқариш 4 карра ошиб, 5 миллиард 330 миллион киловатт-соатни ташкил этди. Бу аҳоли ва корхоналарнинг йиллик талабидан қарийб 3 баробар кўп.
Кеча 7 миллиард долларлик 47 та янги лойиҳа қурилишига старт берилди. Жумладан, Қўнғиротда 2 миллиард 600 миллион долларлик, қуввати 1,5 минг мегаваттли шамол стансиясини қуриш бошланди. Лойиҳа доирасида 1,5 минг километр юқори кучланишли тармоқ ва 500 киловолтли 3 та подстансия барпо этилади.
2030-йилгача жами қуввати 3 минг 300 мегаваттли шамол стансиялари ишга туширилиб, “яшил” энергия улуши 76 фоизга етказилади, 400 мегаваттли энергия сақлаш қуввати яратилади.
Қорақалпоғистон “яшил” энергия ишлаб чиқариш бўйича минтақанинг энг йирик марказларидан бирига айланади.
Факебоок|Инстаграм|Х