Суд-ҳуқуқ тизимини халққа яқинлаштиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

Одил судлов жараёнини “рақамли суд” консепсияси асосида ташкил этиш бошланди. Энди терговни ҳам рақамлаштириш орқали инсон ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади.
Бунда жиноят ҳақидаги аризани қабул қилишдан бошлаб, ишни судга ўтказишгача бўлган босқичларга сунъий интеллект технологиялари жорий этилади ва инсон омили қисқартирилади.
Юртимизда тергов судялари иш бошлагани халқаро тан олинган “Хабеас корпус” институтини қўллашнинг навбатдаги муҳим босқичи бўлди. 2026-йилдан тергов судяларига санксия ва мажбурлов чораларини ўзгартириш ҳамда бекор қилиш ваколатлари ҳам берилади.
Факебоок|Инстаграм|Х