Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва замонавий суғориш технологияларини кенг татбиқ этиш мақсадида Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Сингапурнинг Ривулис компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида фермерлар ва соҳа мутахассисларининг замонавий агротехнологиялар бўйича билим ва амалий кўникмаларини ошириш, сув тежовчи суғориш тизимларидан фойдаланиш тажрибасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, институт ҳудудида сабзавотчилик, картошкачилик, иссиқхона хўжалиги, мевали боғлар ва резавор экинлар йўналишлари бўйича 5 та кўргазмали майдон ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу майдонлар илғор суғориш технологияларини амалиётда намойиш этиш, ўқув машғулотларини ўтказиш ва мутахассислар тажрибасини бойитиш учун хизмат қилиши кўзда тутилмоқда.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе