Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тадқиқот

Тадқиқот
Ўзбекистонда толали зиғир етиштириш бўйича янги тадқиқотлар ўтказилмоқда Толали экинлар илмий-тадқиқот институти олимлари Ўзбекистоннинг иқлим шароитида толали зиғир етиштириш имкониятларини ўрганмоқда. Тадқиқотлар доирасида зиғирнинг “Августин”, “Аксент”, “Грант”, “Лада” ва “Дукат” навлари лаборатория ва дала шароитида синовдан ўтказилмоқда. Дастлабки босқичда институт лабораториясида “Августин”, “Аксент”, “Грант” ва “Лада” навлари уруғларининг униш энергияси аниқланган. Кейинчалик Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги тажриба майдонида танланган навлар экилди. Уруғлар 10–12 кун ичида униб чиқишни бошлаган, тўлиқ униб чиқиш эса 20–22 кунда кузатилган. 5-май ҳолатига кўра, умумий унувчанлик 80–90 фоиз атрофида бўлиб, энг юқори натижани “Гранд” ва “Августин” навлари (90%) кўрсатган. Энг паст унувчанлик эса “Дукат” навида қайд этилиб, 80% ни ташкил этган. Илмий ходимларнинг таъкидлашича, ушбу тадқиқотлар мамлакатимизда толали зиғир етиштириш имкониятларини баҳолаш ва қишлоқ хўжалиги саноатига янги истиқболларни очиб беришда муҳим аҳамиятга эга. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.