тадқиқот

Янгиқўрғонликлар картошкачиликни олимлар билан ҳамкорликда ривожлантиряпти
Гап шундаки, жорий йил бошида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбари Ш. Отажонов ташаббуси билан илмни беаосита аҳоли томорқаларига татбиқ қилиш мақсад қилинди.
Кўзланган мақсад, мамлакатимиз аграр соҳаси илм-фани ютуқлари, янги яратилган ресурс тежамкор маҳаллий навлар ва агротехнологиялар билан юртдошларимизни яқиндан таништириш ҳамда даромадини оширишдир.
⌛ Айни мақсадда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан Янгиқўрғон туманининг “Булоқбоши” МФЙ ҳудудидаги 22 та хонадондон эгалари билан илмий муассаса олимлари “хонадонбай” илмий лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишишди.
Келишувга эришилган хонадонларнинг томорқаларида экиш учун институтда яратилган картошканинг “Тошкент эртакиси” ва “Ўзбекистон қизили” навларининг юқори авлодли ( супер-суперелита) уруғларидан 300 минг дона микро туганаклари кўпайтириш мақсадида етказиб берилди.
Картошка экилгандан буён ўтган қарийб 70 кун давомида олимлар ва томорқачиларнинг илмий ҳамкорлиги бугун ўзининг ижобий натижасини кўрсатди.
Суратларда кўриб турганингиздек, дастлабки натижалар кўзни ҳам, кўнгилни қувонтиради. Ҳақиқий натижа ҳақида томорқалардаги картошкалар тўлиқ ковлаб олингандан сўнг яна маълумот берамиз.
Экиндан бўшаган ерларга институтда яратилган экин турлари такрорий экин сифатида экилиб, хонадон даромадини ошириш юзасидан илмий-тадқиқотлар давом эттирилади.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz