Тадқиқот натижалари нуфузли халқаро журналда эълон қилинди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлим бошлиғи, профессор Икромжон Қорабоев ҳаммуаллифлигидаги “Нано-треатмент дривен импровеменц ин wинтер wҳеат продуктивитй анд граин қуалитй ин арид агроекосйстемс” сарлавҳали илмий мақола нуфузли “Фронтиерс ин Сустаинабле Фоод Сйстемс” халқаро Қ1 даражасидаги нуфузли илмий журналида чоп этилди.
Мақолада қуруқ иқлим шароитида кузги буғдой ҳосилдорлиги ва дон сифатига нанотехнологик ишловларнинг таъсири ўрганилган. Тадқиқотлар давомида нанопрепаратларни қўллашнинг буғдойнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ҳамда дон сифат кўрсаткичларига таъсири баҳоланган.
Тадқиқот натижалари нанотехнологик ишловлар қуруқ агроекотизимларда кузги буғдойнинг маҳсулдорлиги ва дон сифати кўрсаткичларини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Шунингдек, мазкур ёндашув ресурслардан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланган.
Мақолани қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин: https://www.frontiersin.org/journals/sustainable-food-systems/articles/10.3389/fsufs.2026.1847020/full
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе