Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Таҳлил

Таҳлил
Илм – амалиётнинг натижасини белгилайди ⌛ Йилнинг ярми ортда қолди. Ўтган вақт давомида аграр соҳа илмий йўналишида қандай натижаларга эришилди? Агар ушбу саволларнинг жавоби сизга қизиқ бўлса расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. Бугунги кунда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимида жами 13 та илмий-тадқиқот институти ҳамда 49 та тажриба стансияси мавжуд. Уларда жами 1473 нафар ходим, шундан 536 нафар илмий ходим (2 нафар академик, 62 нафар фан доктори, 148 нафар фан номзоди) фаолият кўрсатиб келмоқда. Илмий салоҳият даражаси 45,7 фоизга тенг. Тизимдаги илмий-тадқиқот муассасалари илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 34,2 миллиард сўм бўлган жами 61 та, жумладан 38 та амалий, 6 та инновасион, 5 та халқаро-қўшма, 12 та халқаро лойиҳалар бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Илмий-тадқиқот институтларининг илмий-инновацион фаолияти натижадорлигини ошириш мақсадида 2024 йилда янги устувор “Драйвер” илмий йўналишларда илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда. Долзарблигини йўқотган 7 та илмий-тадқиқот институти тузилмаларига ўзгартириш киритилиб, 9 та янги замонавий биотехнологик ва молекуляр генетик таҳлилларни ўтказувчи йўналишлар ташкил бўйича ишлар амалга оширилмоқда. 2024 йил 1-ярим йилликда илмий тадқиқотлар натижалари асосида жами 727 та илмий мақола чоп этилди. Жумладан, хорижий журналларда 244 та, маҳаллий журналларда 315 та, “WоС” ва “Скопус” журналларда 48 та, хорижий конференсияларда 37 та, маҳаллий конференсияларда 83 та мақола эълон қилинган. Шунингдек, 8 та монография нашр этилиб, 22 та патент олинди. Ўтган даврда 5 марта конференсиялар ўтказилган. Миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан 1-ярим йилликда 10 та таянч докторант (ПҳД) 3 та докторант (ДСк) диссертация ишларини муваффақиятли ҳимоя қилди. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида илк бор “Хонадонбай” усулда бажариладиган лойиҳалар механизими жорий этилди. Илғор технологиялар, маҳаллий янги навлар, бир мавсумда уч мартагача ҳосил олиш ҳамда аҳоли даромадини оширишга ҳизмат қиладиган 13 та илмий лойиҳа Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан молиялаштиришга тавсия этилди. Маълумот учун: Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги аҳоли ҳонадонларига Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан яратилган картошканинг маҳаллий ҳосилдорлиги юқори, касалликларга чидамли ва эрта пишар “Ўзбекистон қизили” ҳамда “Тошкент эртагиси” навлари экилиб, июн ойининг биринчи ўн кунлигида ҳосил (гектаридан 75 сентнер) йиғиб олинди. Батафсил Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.