Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигида амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишларининг самарадорлигини оширишга қаратилган мониторинг ишлари олиб борилди.
Мониторинг жараёнида институт тажриба хўжалигидаги экин майдонларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг агроекологик ҳолати, шунингдек, 2025-йил ҳосили учун экилган қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда амалга оширилаётган агротехника тадбирлари, тажриба хўжалигининг моддий-техника базаси кенг қамровда ўрганилди.
Бундай мониторинг тадбирлари қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек, соҳага доир илмий ва инновацион инфратузилмани тўғри йўналтириш орқали ишларнинг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.



