ТАКЛИФНОМА

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНСИЯГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институти жамоаси Сизни “Глобал иқлим ўзгариши шароитида илмий инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали шоли ва дуккакли экинларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференсияда иштирок этишга самимий таклиф этади.
Конференсияда глобал иқлим ўзгариши шароитида шоли ва дуккакли экинларни етиштириш, замонавий агротехнологиялар, илмий инновациялар, селексия ва уруғчилик, ресурс тежамкор технологиялар ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси масалалари муҳокама қилинади.
Сана: 2026-йил 20-август
Манзил: Тошкент давлат аграр университети
Конференсияда маҳаллий ва хорижий олимлар, соҳа мутахассислари, илмий изланувчилар, профессор-ўқитувчилар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирок этади.
Сизни ушбу нуфузли илмий анжуманда кутиб қоламиз!
Шоличилик илмий-тадқиқот институти Ахборот хизмати
Wеб | Телеграм | Факебоок | Инстаграм