Такрорий экинда маккажўхорини баргидан озиқлантириш самарадорлиги муҳокама қилинди

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Озуқа экинлари илмий-тажриба стансиясида дала семинари ташкил этилди.
Семинар “Такрорий экинда экилган хорижий маккажўхорини баргидан озиқлантиришнинг ҳосилдорликка таъсири ва иқтисодий кўрсаткичлари” мавзусига бағишланди. Унда илмий-тажриба стансияси директори Қобилжон Азизов ва Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлим бошлиғи Улмасбой Собитовлар сўзга чиқиб, маккажўхорини турли иқлим шароитларида етиштириш тажрибаси, ҳосилдорликка таъсири, уруғчиликни ривожлантириш масалалари юзасидан маълумот бердилар. Мутахассислар иқлим шароитдан келиб чиқиб, инновацион агротехник усуллардан фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар.
Семинарда ТДАУ доценти Т. Бойқобилов такрорий экинда тажриба қўйиш методикаси, агротехник талаблар ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган илмий ёндашувлар бўйича ўз фикрларини билдирди. Тадбир давомида изланувчилар илмий мулоҳазаларини баён қилдилар, таклиф ва саволлар юзасидан баҳс-мунозара олиб борилди.
Мазкур дала семинари хорижий маккажўхори навларини қайта экишда баргидан озиқлантириш самарадорлигини илмий асослаш, иқтисодий натижаларни таҳлил қилиш ва фермерлар учун амалиётда қўллаш мумкин бўлган билим ва кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе