Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида таниқли олим, аграр соҳа ривожига катта ҳисса қўшган Бийсембай Арепович Бекбановнинг 80 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди.
Тадбирда институт олимлари, ёш тадқиқотчилар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари иштирок этдилар. Конференсия давомида олимнинг илмий мероси, аграр фан ривожига қўшган ҳиссаси, селексия, агротехнология ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш йўналишида олиб борган тадқиқотлари ҳақида маърузалар тингланди.
Сўзга чиққанлар Бийсембай Арепович Бекбановнинг кўп йиллик илмий фаолияти, шогирдлар тайёрлашдаги хизматлари ҳамда Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ривожига қўшган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидладилар.
Конференсия якунида аграр соҳани янада ривожлантириш, янги илмий тадқиқотларни олиб бориш ҳамда инновацион агротехнологияларни амалиётга жорий этиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.




