Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ТАШАББУС

ТАШАББУС
Ўзбекистон Марказий Осиёни ягона озиқ-овқат тизимига бирлаштиришни таклиф этди Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов Марказий Осиё мамлакатларининг аграр салоҳиятини бирлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусни илгари сурди. Мазкур таклиф БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан ўтказилган 2026-йилги Жаҳон озиқ-овқат форумида тақдим этилди. Бу ҳақда Калифорния университети ҳузуридаги АМЕНА Кентер платформасида 17-октабр куни маълум қилинди. Ташаббус қишлоқ хўжалиги, илм-фан, соғлом овқатланиш, инвестиция ва логистика соҳаларини ягона минтақавий озиқ-овқат тизимига бирлаштиришни назарда тутади. Мақсад — Марказий Осиё давлатларининг имкониятларини ўзаро уйғунлаштириш, маҳсулот етиштиришдан тортиб уни сақлаш, қайта ишлаш ва бозорларга етказиб беришгача бўлган жараёнлар самарадорлигини ошириш. Таклиф "7Д" деб номланган еттита тамойилга асосланган. Улар ишончли маълумотларга таяниш, ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, тизимли режалаштириш, амалий ечимларни жорий этиш, интизом, барқарорлик ва инсон қадр-қимматини устувор қўйишни қамраб олади. Шунингдек, минтақавий озиқ-овқат маълумотлари марказини ташкил этиш, олимлар ва фермерлар ҳамкорлигида инновацион технологияларни синовдан ўтказиш майдончаларини йўлга қўйиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш ва сақлаш тизимини такомиллаштириш таклиф этилган. Мазкур ташаббус Марказий Осиё мамлакатларининг озиқ-овқат таъминоти барқарорлигини ошириш, илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш ва минтақанинг халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини кучайтиришга қаратилган. Таклифлар келгусида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Манбалар: АМЕНА Кентер — Кентрал Асиаъс 7Д Висион Коннекц Фоод Сйстемс фром Фарм то Маркет ФАО — Марказий Осиёда озиқ-овқат тизимлари бўйича ташаббус Юз.уз — мақоланинг инглиз тилидаги саҳифаси Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.