Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ташаббускор илмий лойиҳалар натижадорлиги муҳокамалар марказида

Ташаббускор илмий лойиҳалар натижадорлиги муҳокамалар марказида
Бугун Миллий марказда қишлоқ хўжалигидаги долзарб муаммоларга илмий ечим топиш, замонавий ва иқтисодий самарадор ишланмаларни амалиётга жорий этишга қаратилган ташаббусли илмий лойиҳалар ижроси муҳокамасига бағишланган конференсия бўлиб ўтди. Тадбирда Европа Иттифоқининг "Қишлоқ хўжалиги учун буджет кўмаги" лойиҳаси доирасида молиялаштирилаётган 23 та ташаббусли илмий лойиҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди. Конференсия давомида ҳар бир лойиҳа бўйича олиб борилаётган тадқиқотларнинг бугунги ҳолати, амалга оширилган ишлар ва олинган дастлабки натижалар ҳақидаги тақдимотлар билан атрофлича танишилди. Тақдимотлар жараёни қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар ва илмий муҳокамалар билан ўтди. Мутахассислар томонидан тадқиқотларнинг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти, қўйилган вазифаларнинг бажарилиш даражаси, тадқиқотларни олиб бориш усуллари, олинган натижаларнинг ишончлилиги ҳамда уларни амалиётга жорий этиш имкониятлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муҳокамалар жараёнида айрим лойиҳаларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тадқиқотларни илмий-методик талаблар асосида тўғри ташкил этиш, тажрибаларни белгиланган талаблар асосида ўтказиш ҳамда олинаётган натижаларни чуқур таҳлил қилиш бўйича лойиҳа раҳбарларига аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди. Айниқса, ҳар бир тадқиқот якунида шунчаки илмий ҳисобот ёки назарий хулоса билан чекланиб қолмасдан, қишлоқ хўжалиги амалиётида қўллаш мумкин бўлган, юқори иқтисодий самара берадиган янги технология, усул, нав ва инновацион ишланмалар яратилиши зарурлиги таъкидланди. Зеро, ушбу лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад мавжуд муаммоларга илмий ечим топиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, харажатларни камайтириш ва қишлоқ хўжалигининг илмий-технологик салоҳиятини юксалтиришга хизмат қиладиган амалий натижаларни яратишдан иборат. Лойиҳалар қамрови ҳам кенг бўлиб, уларда ғўза селексияси ва уруғчилиги, пахта етиштириш технологияси, механизация, тупроқ унумдорлиги, сув ва иқлим омилларига мослашув, шоличилик, органик деҳқончилик, сабзавотчилик, боғдорчилик ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш каби муҳим йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда. Муҳокамалар давомида алоҳида таъкидланганидек, мазкур лойиҳаларнинг натижаси ҳисоботларда қолиб кетмаслиги, уларнинг якуни мамлакат қишлоқ хўжалиги учун янги илмий кашфиётлар, юқори иқтисодий самарадорликка эга инновацион ишланмалар ва ишлаб чиқаришга жорий этиш мумкин бўлган амалий ечимлар билан якунланиши лозим. Шу нуқтайи назардан, тадқиқотларнинг кейинги босқичларини сифатли ташкил этиш, белгиланган вазифаларни тўлиқ ва илмий асосда бажариш ҳамда кутилаётган натижаларга эришиш бўйича лойиҳа раҳбарларига тегишли тавсиялар берилди. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.