Ташаббускор_илмий_лойиҳалар

Ерёнғоқ экиб, миллионлаб даромад топиш мумкинми?
Қишлоқ хўжалиги соҳа ва тармоқларидаги муаммоларнинг илмий ечимига оид ташаббускор илмий лойиҳалар доирасида Миллий марказ тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида “Деградацияга учраган майдонларда тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда бир гектардан 100 млн сўм даромад олиш мақсадида мойли ерёнғоқни такрорий экин сифатида етиштириш, мой олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда лойиҳа доирасида олиб борилаётган илмий изланишлар натижасида мойли ерёнғоқнинг хорижий ва маҳаллий янги навлари такрорий экин сифатида етиштирилиб, ҳосили йиғиштириб олинмоқда.
Лойиҳа доирасида ерёнғоқнинг дон ва поя ҳосилдорлиги ҳамда донининг сифат кўрсаткичлари аниқланмоқда. Шунингдек, экспортбоп арахис мойи ишлаб чиқариш учун хомашё базасини кенгайтириш ҳамда чорвачилик учун оқсилга бой озуқа етиштириш технологияларини ишлаб чиқиб, ишлаб чиқаришга жорий этиш кўзда тутилган.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе