Ташриф

Хабар бериб бораётганимиздек, Қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдураҳмонов бугун Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий- тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишди.
Вазир институтдаги мавжуд аҳвол билан танишар экан, олимлар ва докторантлар билан самимий мулоқотда бўлди.
Мутасаддиларга илм йўлини танлаган ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, илмий йўналишда самарадорликни ошириш, янги лойиҳалар устида ишлаш, энг муҳими институтда кашф қилинган инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе