ташриф

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтига Хитой Халқ Республикасининг Шандонг фанлар академияси тасарруфидаги Экология институтининг бир гуруҳ илмий ходимлари хорижий стажировка ўташ учун ташриф буюришди.
Хорижий стажировка доирасида меҳмонлар Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишишди. Институтда олиб борилаётган тадқиқотлар, бўлим ҳамда лабораториялар фаолиятини алоҳида эътирофетишди.
Хорижий меҳмонлар билан хамкорликнинг истиқболли режалари муҳокама қилинди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz