ташриф

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори ўринбосари Фахриддин Қирғизбоев ҳамда Миллий марказ бўлим бошлиғи Боймурод Сувонов Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб, илмий муассасада таҳсил олаётган ёш тадқиқотчи олимлар, докторант, стажёрларнинг илмий фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, Қарши туманида жойлашган агромайдондаги тажриба кўчатзорларини ҳам кўздан кечиришди. Сўнгра докторантларнинг илмий изланиш фаолиятида методик жиҳатдан йўл қўйилган камчиликлар, муаммо ва ечимлар юзасидан аниқ чора - тадбирлар белгиланди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz