Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Таваллуд_айём_муборак

Таваллуд_айём_муборак
ИЛМГА БАХШИДА УМР! Профессор Феруза Ҳасанова! Пахтачилик илмининг билимдони бўлган бу аёлни мамлакатимизнинг пахтачилик соҳасидаги олимлардан тортиб, фермер-у деҳқонларгача жуда яхши танийди. Чунки опа эрта кўкламда тупроққа чигит қадашдан бошлаб, то пахта пишиб етилгунча деҳқонлар даврасида бўлади. Умр бўйи эгаллаган илмини деҳқонларга улашишдан чарчамайди. Боиси у Она Ватанни севади ва ҳар доим юртга дахлдорлик ҳисси билан яшайди. Феруза опа ҳаётини аграр соҳа илмига бағишлади. У 50 йилдан буён Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида илмий-назарий қарашларини шогирдлари билан давом этириб келмоқда. Унинг раҳбарлигида 7 нафар шогидлари фан номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган бўлса, ҳозирги кунда 2 та ПҳД ва 5 нафар магистрантларга раҳбарлик қилиб келмоқдалар. Унинг муалллифлигида 300 дан ортиқ илмий мақолалар, 5 та монография, бир қанча тавсиялар ва қўлланмалар чоп этилган. Олима томонидан ишлаб чиқилган фойдали илмий ишланмалардан мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида доимий равишда фойдаланиб келинмоқда. Профессор Феруза Ҳасанованинг фидокорона меҳнати давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланиб келинмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан бир неча марта фахрий ёрлиқ билан, “Ўзбекистон мустақиллиги” нинг 10, 20 ва 25 йиллиги кўкрак нишонлари, 2019 йилда “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони ва “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган. Шундай юксак мартаба ва илм соҳибаси бўлган профессор Феруза Ҳасанова бугун ўзининг муборак 70 ёшини қаршиламоқда. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси Устозни қутлуғ ёши билан муборакбод этиб, узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади! Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.