Тавсия

“Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида ихтисослашган бўлиб, ҳар бир ҳудудда ўзига хос деҳқончилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Фарғона Агрохизматлар маркази ходимлари Тошлоқ туманнинг “Варзак” маҳалласидаги 100 дан ортиқ ҳонадонда ота-боболаридан мерос бўлган кигизчилик ҳунари сифатида эъзозлаб келинаётган, бугунги кунда маҳалла “драйвер”ига айланган кигиз таёрлаш жараёнларига, ҳамда кигизни қишлоқ хўжалигида фойдаланиш аҳамиятига этибор қаратишди.
Жумладан, туманда қишлоқ хўжалигида қиш мавсумида иссиқхоналарда махсулот етиштиришда ресурс тежамкор технология сифатида иссиқхонада иссиқликни сақлашда кигиз махсулотларидан фойдаланилмоқда.
1 сотих иссиқхонага ўртача 70 метр квадрат ёки 700 минг сомлик
(1 метр квадрат кигиз нархи 10 минг сўм) кигиз талаб этилади. Иссиқхонада иссиқликни сақлашда кигиздан фойдаланишда бошқа сарфларга нисбатан 3-5 баробар камроқ харажат қилинади.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ