Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

тавсия

#буқизиқ #биласизми Салат барги. Экиш муддати ва усуллари Ўзбекистонда салат баргининг 3-5 та ҳақиқий барг чиқарган, 20-25 кунлик кўчати асосий жойга, яъни иссиқхоналарга феврал ва апрел ойларида экиб етиштирилади. Иссиқхоналарда эса у март-июн ойларида экилади. Енгил плёнкали қурилмаларда қиш олди ва эрта баҳор даврларида экиб ўстирилади. Иссиқхоналарда 4-5 қаторли кичик эгатларга, эгатлар орасини 15-20 см, қаторда ўсимликлар орасини 10-15 см қилиб экилади. Парваришлаш. Ўсимликларни парваришлаш суғориш, озиқлантириш, эгатлар орасини юмшатиш, бегона ўтларни юлиш ва ягана қилишдан иборат. Салатни камроқ, аммо катта меъёрда суғориш керак. Шундан сўнг иншоотни шамоллатиш зарур. Чунки меъёридан ошиқ намгарчилик ўсимликларнинг замбуруғ касалликлари билан зарарланишига олиб келади. Тупроқ намлиги 70-80%, ҳаво намлиги – 60-70% бўлиши керак. Суғорилгандан сўнг, ўсимликлар бир-бирига туташиб кетмасдан эгатлар ораси юмшатилиши зарур. Ўсимлик азотли ва калийли ўғитлар билан икки маротаба озиқлантирилади. Баргли салатни яганалашни ўтоқ қилиш билан бирга уруғи экилгандан 3-4 ҳафта ўтгач, ўсимликлар орасини 6-8 см қолдириб бажариш ҳамда юлиб олинган ўсимликларни истеъмол қилиш мумкин. Салат ўсимлигининг ҳар хил навларини кичик ҳажмли гидропоника шароитида ҳам ўстириш мумкин. Бу усулда қисқа муддатда сифатли маҳсулот олинади. Аммо ўзига хос харажатларни талаб этади.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.