ТАЙИНЛОВ

ТОЛАЛИ ЭКИНЛАР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИГА ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ
Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи билан Қулиев Тоҳир Мамаражапович Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Толали экинлар илмий-тадқиқот институти директори вазифасини бажарувчи сифатида лавозимга тайинланди.
Тайинловга қадар Тоҳир Мамаражапович "Пахтасаноат илмий маркази" АЖ раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе