Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ТАъЗИЯ

ТАъЗИЯ
Таниқли олим Сарвар Қодиров вафот этди Олий таълим тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилган, автотранспорт, автомобилсозлик ва йўл коммуникациялари соҳалари ривожига муносиб ҳисса қўшган таниқли олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Сарвар Муқаддирович Қодиров 86 ёшида вафот этди. Сарвар Қодиров 1940-йил 11-феврал куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1962-йилда Тошкент политехника институтини муваффақиятли тамомлаб, меҳнат фаолиятини шу институтнинг автомобил эксплуатацияси кафедрасида ассистент сифатида бошлаган. Фаолияти давомида у Москва автомобил институти двигателлар кафедрасида стажёр-педагог ва мақсадли аспирант сифатида илмий изланишлар олиб борди. Кейинчалик Тошкент политехника институтида доцент, Тошкент автомобил йўллар институтида автотрактор двигателлари кафедраси доценти, автомобил ишлаб чиқариш ва таъмирлаш кафедраси мудири, профессор лавозимларида ишлади. Шунингдек, у ўқув ишлари бўйича проректор, институт ректори, автотрактор двигателлари кафедраси мудири ҳамда профессор сифатида самарали фаолият юритди. Сарвар Қодиров илмий-педагогик фаолияти давомида автомобил ва транспорт соҳасида муҳим илмий ишланмаларни амалга оширди. У томонидан яратилган “Тошкент автомобил ва трактор луғати” бугунги кунда Россия техника университетларида ҳам амалда қўлланилмоқда. Олим муаллифлигидаги дарслик ва ўқув қўлланмалар эса Россия ҳамда Ҳиндистоннинг қатор олий таълим муассасаларида фойдаланиб келинмоқда. Марҳум устознинг бой илмий ва ижодий мероси, кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамкасблари, шогирдлари ва кенг жамоатчилик хотирасида доимо сақланиб қолади. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.