Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ТАъЗИЯ

ТАъЗИЯ
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Мурод Саид-Акбарович Раҳмонқуловга яқин қариндоши — сенатор, юридик фанлари доктори, профессор Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Раҳмонқуловнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиради. Мир-Акбар Ходжи-Акбарович ўзининг меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори сифатида фаолият олиб борган. Шунингдек, у Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Хавфсизлик кенгаши котиби, Давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган. Мир-Акбар Ходжи-Акбарович 1998-йилда „ИИ-даражали Шон-шараф“ ордени, 2002-йилда „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист“ фахрий унвони билан тақдирланган. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.