Таъзия

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, Халқаро аграр таълим академияси академиги, Тошкент давлат аграр университети профессори, Зуев Владимир Илйич 95 ёшида вафот этди.
Владимир Зуев 1930-йил 27-июлда туғилган. У бутун умрини илм-фан, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожига бағишлаган йирик олим эди.
У ўзининг фидокорона меҳнати, чуқур билим ва илмий ёндашуви билан аграр таълим тизими ҳамда илмий изланишлар мактабининг шаклланишига беқиёс ҳисса қўшган. Унинг сабзавотчилик ва картошкачилик соҳасидаги илмий тадқиқотлари билан нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам тан олинган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоаси Владимир Илйич Зуевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм