Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Театр — маънавият маскани

Театр — маънавият маскани
Ўтган асрнинг ма'’рифатпарвар инсонларидан бири бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудий “театр – бу ибратхонадур!” деб айтган. Бу гапни биз мақолаларда келтирилган иқтибосларда кўп ўқиганмиз. Бироқ театрнинг ибратхона эканлигини саҳнада ҳозиргина тамоша қилиб, қалбингни ларзага солган воқелик ҳолатидан чиқа олмаганингдагина ва бу сени тафаккурингни уйғотгандагина ҳис қиласан киши. Бугун Ўзбек миллий академик театрида соҳибқирон Амир Темур ҳаётидан олинган “Адолат фасли” спектаклини тамоша қилган Миллий марказ жамоаси ҳам театр нафақат ибратхона, балки маънавият ўчоғи эканлигини ҳис қилишган бўлса не ажаб! Спектаклдаги воқеалар катта бир мақола учун мавзу. Бироқ шуни айтиш мумкинки, адоласизликка йўл қўйган фарзандини ҳукмдор сифатида адолат юзасидан оғир жазога ҳукм қилган соҳибқирон Амир Темурнинг ота сифатидаги изтироблари тамошабиннинг қалбига кўчди. Саҳна қироллари буни ўзларининг юксак истеъдод ва маҳоратлари билан уддалай олишди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.