Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Телеграмъдаги фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Телеграмъдаги фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Сўнгги пайтларда Телеграмъда фирибгарлар бошқа инсонларнинг аккаунтларини қўлга киритиб, уларнинг номидан яқинлари, ҳамкасблари ёки танишларига мурожаат қилмоқда. Одатда улар "қийин вазиятга тушиб қолдим", "шошилинч пул керак" каби баҳоналар билан қарз сўрайди.

Бундай хабарларга дарҳол ишонманг. Аввало, ўша инсон билан телефон орқали ёки бошқа алоқа воситаси орқали боғланиб, мурожаатнинг ҳақиқийлигини аниқланг. Акс ҳолда фирибгарлар тузоғига тушиб қолишингиз мумкин.

Афсуски, сўнгги пайтларда бундай фирибгарлар Миллий марказ ходимларининг Телеграм аккаунтларини ҳам нишонга олмоқда. Шу боис барчани ҳушёр бўлишга, шубҳали хабарларга ишонмасликка ва маълумотни албатта текширишга чақирамиз.

Огоҳлик — фирибгарликдан ҳимояланишнинг энг самарали йўлидир.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.