Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тез кунларда ҳамма бажариши шарт бўлган қоида нима?

Тез кунларда ҳамма бажариши шарт бўлган қоида нима?
Пахтачиликда ақлли компютерларимиз, яъни навларимизга керакли энг зарур софтwаре — қариш сигналини бериш, баргни тўкиш (дефолиация) ва пояни обдон қуритиш (десикация) амалиётидир. Очиғини айтиш керак, қариш сигналини бериш ҳаммага янгиликдир. Бироқ дефолиация ва десикация масаласида бизда кўп йиллардан бери нотўғри тушунча шаклланиб улгурган эди, десак муболаға бўлмайди. Бу фақат фермернинг хатоси эмас. Баъзан маҳаллий ҳокимликлар ҳам, ҳатто айрим селексионер, олим-агроном ва маслаҳатчи-мутахассислар ҳам: “Баргни эрта тўксак ёки ғўзани қуритишга киришсак, кўсак вазни камайиб қолмайдими, ҳосил енгиллашиб кетмайдими?” деган хавотир билан белгиланган тавсияларни том маънода четлаб ўтишга уриниб келган. Айрим ҳолларда дефолиация қоғозда бор, ҳисоботда бор, лекин далада ҳақиқий технологик самара бермайдиган даражада кеч, суст ёки нотўғри амалга оширилган ҳолатлар бўлган. Яъни компютер дастурсиз қолдирилган, якуний алгоритмлар ишламай қолган. Буни яшириш эмас, тўғри хулоса қилиш керак. Биз кўп йиллар давомида кўсакни кўриб юпанганмиз, аммо очилмаган кўсакнинг ҳосил эмаслигини етарлича ҳисобга олмаганимизни тан олишимиз керак. Биз яшил ғўзани кўриб: “Ғўза ҳали ишлаяпти, яна ҳеч бўлмаса бир-иккита кўсак олсин”, деб ўйлаганмиз, аммо мавсум охирида яшиллик баъзан кечикиш белгиси эканини англамаганмиз. Биз баргни тўкишдан қўрққанмиз, аммо барг қолса, теримни қийинлаштириши, толага аралашиши, сифатга таъсир қилиши ва энг асосийси, ғўза озуқасининг бир қисми ҳосилга эмас, поя ва баргда қолиб кетишини етарлича ўйламаганмиз. Биз десикациядан қочганмиз, аммо поя ва илдизда тўпланган озуқа совуқ тушганда чириб кетиши, фермер меҳнати эса тўлиқ даромадга айланмаслиги мумкинлигини тасаввур қила олмаганмиз. Афсуски, орамизда ҳали-ҳануз буни тўла тушунмаганлар бор. Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг "Янги Ўзбекистон" газетасида чоп этилган "Ғўзанинг “мероси” далада қолмасин ёхуд пахтани фақат ўстириш эмас, вақтида пишириш ҳам керак" сарлавҳали мақоласидан. Мақолани ўқиш учун ҳаволани босинг: https://yuz.uz/oz/news/gozaning-merosi-dalada-qolmasin-yoxud-paxtani-faqat-ostirish-emas-vaqtida-pishirish-ham-kerak Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.