Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ТЕЗКОР

ТЕЗКОР
#ТАРҚАТИНГ Ғалла майдонларида шира кўпаймоқда – тезкор чора кўриш зарур! Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Ойбек Амановнинг хабар беришича, шу кунларда ғалла майдонларида шира кенг тарқалмоқда. Унинг таъкидлашича, бу зарарли ҳашарот айниқса буғдой майсаларига жиддий таъсир кўрсатиб, ҳосилдорликни 30-35% га камайтириши мумкин. Шунингдек, дон сифатининг пасайиши ҳам муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. – Ғалла шираси асосан туплаш фазасидан мум пишиш давригача бўлган даврда буғдойни заифлаштириб, ҳосилнинг асосий қисмини йўқотишга сабаб бўлиши мумкин. Агар унга қарши ўз вақтида кураш чоралари кўрилмаса, зарар миқдори ортиб кетиши эҳтимоли юқори, – дейди мутахассис. Фермерларга тезкорлик билан қуйидаги самарали кимёвий воситаларни ишлатиш тавсия этилмоқда: • Каратé 5% эм.к. – 0,15-0,2 л/га • Декис 2,5% эм.к. – 0,25 л/га • Нурел-Д 55% эм.к. – 0,5 л/га • Циперфос, Агрофос-Д, Дует, Таргил-Д – 0,5 л/га • Сум-Алфа 20% эм.к. – 0,07-0,08 л/га Бу препаратлар 200-300 литр ишчи эритма билан бирга қўлланиши лозим. Тезкор чора кўринг! Профессорнинг таъкидлашича, ғалла шираси жуда тез тарқалувчи ва зарарли ҳашарот ҳисобланади. Шундай экан, унинг олдини олиш ва буғдой ҳосилини сақлаб қолиш учун кимёвий ишлов беришни кечиктирмаслик талаб этилади. Ҳосилдорликни юқори сақлаб қолишнинг ягона йўли – тезкор ва самарали кураш чораларини кўришдир! Эслатма: суратлар профессор Ойбек Аманов томонидан жанубий вилоятлардаги галла майдонларида олинган. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.