БАЙРАМ_МУБОРАК

Қишлоқ хўжалиги ходимларига
Севадилар тупроқ она ерни,
Дала деб ўтган ҳар дамлари,
Сиздек ҳалол инсон борми,
Қишлоқ хўжалиги ходимлари.
Тонг демай сиз дала кезиб,
Ёмғир ёғса тинмай эзиб,
Юрт ғамини юрак сезиб,
Қишлоқ хўжалиги ходимлари.
Қўлга олиб сиз кетмонни,
Тўлдирасиз сиз хирмонни,
Элни ризқ-у дастурхонни,
Қишлоқ хўжалиги ходимлари.
Пахтакорсиз, сиз илғорсиз,
Ҳамиша сиз мададкорсиз,
Юртга асл фидокорсиз,
Қишлоқ хўжалиги ходимлари.
Сиз билан обод озод Ватан,
Сизла бунёд соғлом бу тан,
Ўзбекистон — бу жонажон,
Қишлоқ хўжалиги ходимлари.
Ҳар кунимиз байрамга ўхшар,
Бизга дунё ҳавас қарашар,
Унутилмас бир кунга ўхшар,
Қишлоқ хўжалиги ходимлари.
Муҳаммад ҳам битди шеърини,
Суйган эмас сиздек ҳар ерини,
Қарши олинг дилдан борини,
Қишлоқ хўжалиги ходимлари!
Муҳаммаджон Исмоилов Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба стансияси бош агрономи
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе