Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш — стратегик аҳамиятга эга давлат тадбири

2026 йилнинг январ–февраль ойларида Ўзбекистон тарихида илк бор аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади. Ушбу жараён мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини аниқ маълумотлар асосида режалаштиришда муҳим ўрин тутади.
Рўйхатга олиш натижалари аҳолининг демографик таркиби, таълим даражаси, меҳнат билан бандлиги, миграция жараёнлари ҳамда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ҳолатни холис баҳолаш имконини беради. Бу эса давлат дастурлари, ҳудудий ривожланиш режалари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқишда ишончли асос бўлиб хизмат қилади.
Тадбирлар интернет орқали ҳамда маҳалла вакиллари иштирокида уйма-уй юриб ўтказилади. Рўйхатга олиш жараёни халқаро стандартлар, жумладан, БМТ тавсияларига мувофиқ ташкил этилади ва берилган маълумотларнинг махфийлиги тўлиқ кафолатланади.
Фуқароларнинг ушбу жараёндаги фаол иштироки мамлакат тараққиёти учун муҳим қарорлар қабул қилинишига хизмат қилади. Шу боис, ҳар бир фуқарони аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларида масъулият билан иштирок этишга чақирамиз.
Батафсил маълумот учун @census_2026 га уланиб олинг.
Facebook | Instagram | Медиабанк