Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бошланди

Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бошланди
2026 йил 15 январь куни соат 00:00 дан Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи расман бошланди. Мазкур босқич доирасида 17 кун давомида фуқаролар кенсус.стат.уз расмий веб-сайти орқали ОнеИД тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижда вақтинча бўлиб турган ватандошларимиз учун ҳам мавжуд бўлиб, улар исталган жойда ягона идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтиш имкониятига эга. Онлайн рўйхатдан ўтиш тартиби бўйича видеоқўлланма қуйидаги ҳавола орқали тақдим этилган:
Шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар орасида тасодифий тарзда танланиб, қимматбаҳо совғалар ўйнаб берилади. Барча фуқароларни аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этишга чорлаймиз. Бирга рўйхатдан ўтамиз — бирга келажакни қурамиз!

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.