Аномал совуқда боғни асраш бўйича тавсиялар:

1. Совуқ кунларда мевали хонадондаги мевали дарахтларни асраш учун халқона тадбирлардан бири –«сомон тутатиш» амалиётини қўллаш яхши самара беради. Бунда сомон нам бўлишига эътибор қаратиш зарур, чунки у ёниши эмас, туташи керак. Сомонни тутатишда шамол йўналишини ҳисобга олиш, тутун боғ ҳудуди бўйлаб тарқалишини таъминлаш лозим.
2. Ёши катта бўлмаган ниҳолларни қоп кийдириш орқали асраш ҳам мумкин. Бунда иложи борича целлофан эмас, мато ва чипта қоплар кўчатларга кийдириб қўйилади.
3. Дарахтларни совуқ уришдан асрашнинг яна бир йўли – боғни суғориш. Бундан ташқари, сувга турли фойдали препаратлар қўшган ҳолда дарахтга пуркаш. Бунда сувга бор препарати қўшиб, аралашма тайёрлаб олинади ва дарахтларга сепиб чиқилади. Бу орқали дарахт шохларида ўзига хос қоплама ҳосил бўлади ва бу қобиқ новдаларни совуқдан ҳимоя қилади.