Азиз фарзандларим!

Ҳозирги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш осон эмас.
Бу борада, маҳаллалардаги 6 миллиондан зиёд ўғил-қизларимиз, айниқса уюшмаган ёшларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш бўйича Беш ташаббус олимпиадаcи йўлга қўйилди.
Агар сизлар қўллаб-қувватласангиз, энди Беш ташаббус олимпиадасини ҳар йили 2 маротаба ўтказамиз.
Яна бир муҳим масала – бугунги ёшлар ўзига керакли маълумотларни, аввало, интернетдан олмоқда.
Шундай экан, интернетнинг миллий сегментида ёшларни ўзига жалб қиладиган, тарихимиз, маданиятимиз, қадриятларимиз ҳақида ишонарли ва қизиқарли маълумот берадиган контентлар етарлими?
Афсуски, бу саволга ижобий жавоб беролмаймиз.
Мен ҳозиргина учрашган Меҳриноз Аббосова бошчилигидаги бир гуруҳ ташаббускор ёшлар томонидан дунёнинг энг оммабоп электрон энциклопедияси – Википедияга 10 мингдан ортиқ ўзбек тилидаги мақолалар жойланганини эшитиб, хурсанд бўлдим".