Фурсатдан фойдаланиб, ана шу фидойи ва ватанпарвар ўғил-қизларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бундай эзгу ва хайрли лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур.
Ана шу тажриба асосида, интернет тармоғида узбек миллий контентини ривожлантириш дастури амалга оширилади.
Бунда, давлатчилигимиз тарихини матнли ва видео контентлар орқали тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратиш керак.
Шунингдек, юртимиздан етишиб чиққан 100 нафар буюк аллома ва мутафаккирларнинг интернетдаги маълумотлар базасини яратиш, уларнинг асарларини оммалаштириш чораларини кўрамиз.
Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар сонини 100 мингтага етказиш ва хорижий тилларда ҳам Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш яхши самара бериши шубҳасиз.
Ушбу мақсадлар учун 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Бундай тадбирларга, билимли ва шижоатли волонтёр ёшларни жалб қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини тизимли равишда рағбатлантириб бориш лозим".