Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Пахтачилик машиналарининг ватани-Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий тадқиқот институтида бўлдик.

Пахтачилик машиналарининг ватани-Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий тадқиқот институтида бўлдик.
Янгийўлда жойлашган ушбу институтда 1948 йили дунёда биринчи бўлиб олимлар томонидан шпинделли ХВШН пахта териш машинаси яратилган экан. Ёш умидли олим Даврон Норчаев раҳбарлигидаги институтда шу вақтга қадар 80 дан ортиқ турли машина ва мосламалар ишлаб чиқилган. Каноп йиғадиган комбайн ҳам биринчи шу ерда чиққан. Ҳозирда «Ўзавтосаноат» АЖ билан ҳамкорликда техника воситаларининг янги намуналарини ишлаб чиқиш устида ишланмоқда. Кўплаб олимларни бирлаштирган ушбу маскандаги ишланма ва янгиликлар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга кўмак беради. Фақат институтга масъулларнинг озгина эътибори керак холос. @депутат_кушербаев

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.