Sayt sinov rejimida işlamoqda: materiallar va tarjimalar hali töldirilmoqda.
Şrift:
Rang:
Mahsulotlar
Sayt xaritasi Kiriş
Gerb

Пахтачилик машиналарининг ватани-Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий тадқиқот институтида бўлдик.

Пахтачилик машиналарининг ватани-Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий тадқиқот институтида бўлдик.
Янгийўлда жойлашган ушбу институтда 1948 йили дунёда биринчи бўлиб олимлар томонидан шпинделли ХВШН пахта териш машинаси яратилган экан. Ёш умидли олим Даврон Норчаев раҳбарлигидаги институтда шу вақтга қадар 80 дан ортиқ турли машина ва мосламалар ишлаб чиқилган. Каноп йиғадиган комбайн ҳам биринчи шу ерда чиққан. Ҳозирда «Ўзавтосаноат» АЖ билан ҳамкорликда техника воситаларининг янги намуналарини ишлаб чиқиш устида ишланмоқда. Кўплаб олимларни бирлаштирган ушбу маскандаги ишланма ва янгиликлар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга кўмак беради. Фақат институтга масъулларнинг озгина эътибори керак холос. @deputat_kusherbayev

Manbani Telegramda oçiş

Xatoni ma’muriyatga yuboriş
Rahmat! Xabaringiz yuborildi.