Февраль ойларида ҳам илиқ об-ҳаво бўлиши экилган ғаллаларни азотли ўғитлар билан озиқлантириш, суғоришни тақазо этмоқда

АОКАда ўтказилган брифингда жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Ойбек Аманов ғалла парваришида кечиктириб бўлмайдиган устувор вазифалар юзасидан маълумот берди.
Ғалла майдонларини ниҳолларни ўсиш ривожланишига қараб 3 та гурухга ажратиб, қуйидаги агротехник чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:
Гуруҳ - ғалла ниҳоллари ривождан орқада қолган 1-2 ва 3-4 баргли ғалла: бу майдонларга гектарига 100-150 кг меъёрда Аммоний сульфат минерал ўғитлар билан озиқлантиришни ҳамда шарбат усулида енгил суғориш ишларини амалга ошириш.
Гуруҳ - ғалла ниҳоллари тўлиқ туплашга кирмаган: ғалла майдонларга гектарига 150-200 кг меъёрда Аммоний сульфат ёки 100-150 кг Аммиакли селитра минерал ўғитлари билан озиқлантириш ва шарбат усулида суғориш.
Гуруҳ - ғалла ниҳоллари тўла туплаган майдонлар: тўлиқ туплаган майдонларда Аммиакли селитра ёки Карбамид ўғитидан гектарига 150-200 кг дан ўғитлаш ва шарбат усулида суғориш.
Республикамизнинг Фарғона водийси ҳамда марказий вилоятларда баҳорги азотли ўғитлар билан озиқлантириш муддати 15-20 февралга қадар якунлаш.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 30 январдан бошлаб 15 февралга қадар, Қорақалпоғистон Республикаси Хоразм вилоятларида эса 20 февралдан бошлаб 1 мартга қадар якунлаш яхши самара беради.
Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк