Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тил – миллат кўзгуси

Тил – миллат кўзгуси
Тилга бежиз шундай таъриф бермаймиз. Миллатнинг мавжудлиги унинг тили билан намоён бўлади. Ўз тилига эга бўлмаган халқ миллат деб аталмайди. Афсуски, глобаллашув жараёнида дунёда кўплаб тиллар йўқ бўлиб бораётгани айни ҳақиқат. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳа ва тармоқлар каби она тилимиз қадри ва нуфузини янада ошириш борасидаги сиёсат ва амалий ишларимиз ҳам янги босқичга кўтарилмоқда. Бунинг тасдиғи ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми ва обрў- эътиборини тубдан ошириш бўйича қабул қилинган тарихий фармон ва қарорлар мисолида яққол кўриш мумкин. Бугун Миллий марказда бўлиб ўтган давра суҳбати ҳам она тилимизнинг нуфузини ошириш, асраб-аввайлашга бағишланди. Ушбу тадбирда Вазирлир Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори Азизжон Эминов, тилшунос олим Ғафуржон Ҳамроев Миллий марказ жамоаси ва ёш олимлар иштирок этди. ⌛ Давра суҳбати тилимизни асраш борасида қизиқарли мунозара руҳида ўтди. Тадбир якунида Вазирлир Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори Азизжон Эминов Миллий марказ кутубхонаси учун сўнгги йилларда чоп этилган нодир китоблар жамланмасини туҳфа этди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.