Тингловчилар сабзавотчилик бўйича янги билимларга эга бўлмоқда

Хабар бериб бораётганимиздек, шу кунларда Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Республика Агрохизматлар марказининг туман мутахассислари учун малака ошириш курслари ташкил этилган.
Мазкур ўқув машғулотларида тингловчилар қишлоқ хўжалигининг турли йўналишлари бўйича ўз билим ва кўникмаларини бойитмоқда. Кеча ўтказилган машғулотларда тингловчилар ғаллачилик йўналишида назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш имконига эга бўлдилар.
Бугунги машғулотлар эса сабзавотчилик йўналишига бағишланди. Дарсларни қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Рафиқжон Ҳакимов олиб бормоқда. Машғулотлар давомида сабзавот экинларини етиштириш технологияси, ҳосилдорликни ошириш усуллари, замонавий агротехник тадбирлар ҳамда экинларни парваришлаш бўйича муҳим тавсиялар берилмоқда.
Дарслар тақдимотлар ва эркин мулоқот асосида ташкил этилиб, тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан батафсил жавоб олиш имконига эга бўлмоқда. Бундай малака ошириш курслари ҳудудларда фаолият юритаётган Агрохизматлар маркази мутахассисларининг билим ва тажрибасини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе