Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Тингловчиларга сертификатлар топширилди

Тингловчиларга сертификатлар топширилди

Аввал хабар берганимиздек, (https://t.me/AKIS_milliy_markaz/11171) Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Корея Республикасининг ЭПИС ташкилоти томонидан  “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етиштириш марказини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида навбатдаги ўқув машғулотлари бошланган эди.

Ўқув дастурида 14 нафар тингловчи кореялик профессор Сюнг-Ҳюнг Кимдан Корея тажрибаси асосида кўчат етиштиришга оид билимларни ўзлаштирди. Ўқув дастури икки босқичда назарий ва амалий тарзда олиб борилди. Амалий машғулотлар Корея Республикасининг ЭПИС ташкилоти томонидан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ  туманида барпо этилган “ақлли” иссиқхонада ўтказилди.

Тингловчилар ўқув дастурида фаол иштирок этиб, замонавий кўчатчиликда ўзларининг билим ва кўникмаларини оширдилар. Бугун ўқув дастури якунланиб, тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.