Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Тингловчиларга сертификатлар топширилди

Тингловчиларга сертификатлар топширилди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамкорлигида Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етиштириш марказини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 42 соатлик ўқув дастури муваффақиятли якунланди.

Дастур давомида иштирокчиларга соҳа доирасида амалга оширилган изланишлар ва илғор тажрибалар асосида дарслар ўтилди. Айниқса, қулупнай етиштириш билан боғлиқ барча жиҳатлар — назарий ва амалий машғулотлар орқали, махсус тажриба иссиқхонасида чуқур ўрганилди. Ўқув жараёнида эришилган хулосалар юзасидан фикр алмашилди.

Семинар якунида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки махсус саноат зонаси дирексияси директори Соҳибжон Исламов барча қатнашчиларга миннатдорлик билдириб, бу каби ўқув дастурларининг аҳамияти, улар орқали олинган билимлар амалиётда катта самара беришини таъкидлади. Семинар ташкилотчилари ва профессорларга муваффақиятлар тилаб, иштирокчиларга эсдалик совғалари ҳамда сертификатлар топширди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.