Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тожикистон делегацияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Тожикистон делегацияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, инновациялар ва кадрлар малакасини ошириш маркази” делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Республика агрохизматлар маркази директори Акмал Тўланов меҳмонлар билан қишлоқ хўжалигида инновацияларни жорий этиш, рақамли технологияларни кенг қўллаш, илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди. Мулоқот давомида аграр соҳани рақамлаштириш, замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш, илмий-тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, мутахассислар малакасини ошириш ва билимлар трансфери тизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар ўртасида илмий, таҳлилий ва методик маълумотлар алмашиш, қўшма илмий-тадқиқот ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, семинар, тренинг, форум ва конференсиялар ташкил этиш, шунингдек, замонавий агротехнологиялар ва рақамли ечимлар бўйича тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув якунида ҳамкорлик меморандумини имзолаш юзасидан келишувга эришилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.