Тожикистонда буғдойнинг Ўзбекистонда яратилган навлари экилмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлиги доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 13-августда тасдиқланган “Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятида Ўзбекистон тадбиркорлари томонидан 2025 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини (буғдой) етиштириш бўйича йўл харитаси”да берилган топшириқлар ижроси таъминланмоқда.
Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси Абдулла Мансуров бошчилигида Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти олимлари Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятида Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилояти тадбиркорларига ажратилган ер майдонларида буғдой уруғини экиш ишларини амалга оширмоқдалар.
Бу майдонларга Миллий марказ тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида яратилган янги “Аср жилоси”, “Ёғду”, “Ултра”, “Град”, “Биллур”, “Равнақ” навларининг кўргазмали кўчатзорлари ташкил қилиняпти. Шунингдек, “Аср”, “Нодир”, “Қадр”, “Давр” навлари тажриба синовларини олиб бориш мақсадида катта майдонларга экилмоқда.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе