Токнинг "милдю" касаллигига қарши қандай курашиш мумкин?

Токдаги "милдю" ёки "сохта ун шудринг" касаллигига қарши кураш бугунги кунда кўпчилик боғбонларни ўйлантирган масалалардан бири ҳисобланади. Ундаги замбуруғ дастлаб ток ўсимлиги баргининг орқа томонидан бошланади ва ривожланиш даври тезлашган сари барча яшил аъзоларида жумладан, барг ва тўп гулларида, мева тугунчаларида, яшил новда учларида, жингалак ва узум бандларида ривожланади ва ўсимликни кучли зарарлайди.
Зарарланган барглар ёғсимон ҳолатга кириб, сариқ–яшил доғлар билан қопланади ва кейинчалик қўнғир тусли бўлиб қолади. Зарарланган барглар қовжираб тўкилиб кетади. Узум меваси нўхатдек бўлгандан сўнг (ғўра даври) замбуруғ меванинг ичида ўсади. Ғужумлар зарарланиши натижасида шакли бузилиб, сўлиб қолади ва хира зангори рангга киради.
Кураш чоралари. Барча тўкилган барглар тупроқни ағдариб чопиш йўли билан йўқотилади. “Ерток” усулидаги токзорларнинг новдаларни ёйиб тараган ҳолда боғлаш ва тик симбағазга кўтариш тавсия этилади. Туп ораларида шудринг тутувчи бегона ўтларни йўқотиш, совуқларга чидамлигини ошириш мақсадида калийли ва фосфорли минерал ўғитлари билан мунтазам равишда озиқлантириш зарур.
Шунингдек, "милдю", "антракноз", "оидиум" каби касалликлар тарқалган токзорлар баҳорда куртаклар ёзилишдан олдин 3%-ли, куртак ёзилгандан кейин эса 1%- "Бордо суюқлигибилан барча новдаларни ювиш тавсия этилади.
Ток касалликларига қарши энг самарали усул – биологик ишловлар ҳисобланади. Сабаби, касалликлар замбуруғларида кимёвий препаратларга нисбатан иммун тизими шаклланиб бормоқда. Биологик фунгицидларга эса, касаллик патогенларида ҳеч қачон иммун тизими дош бермаслиги аллақачон исботланган.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе