Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Токзорларда қандай кузги агротехник тадбирлар ўтказилади?

Токзорларда қандай кузги агротехник тадбирлар ўтказилади?
Мўл ва сифатли узум олиш учун токларни ҳар йили кесиб, маълум шаклга келтириб туриш зарур. Токлар икки муддатда: кўмиладиган токлар кузда – йиғим-теримдан сўнг, кўмилмайдиган токлар эса асосан баҳорда кесилади. Новдаларининг сони ва тупда жойланиши токнинг ўсиш кучига қараб тартибга солиб кесилади. Ток кесиб турилганда унинг ҳосилга кириши тезлашади, мўл ҳосил бериш даври узаяди, токзорга ишлов бериш ва бунда механизациядан фойдаланиш, токнинг касаллик ва зараркунандаларига қарши кураш ишлари осонлашади. Бу борада Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти олимлари ўз тавсияларини бериб ўтди. Хусусан, институтнинг Узум селексияси ва агротехнологиялари бўлими бошлиғи Ўткир Очилдиев ток новдалари вақтида кесилмаса кейинги йил ушбу новдалар ғовлаб кетиши мумкинлгини ҳамда қишда совуқ уриши оқибатида ҳосилдорлик деярли бўлмаслигини айтиб ўтди. Новдаларни шундай кесиш керакки, уларни пастки симга боғлаш мумкин бўлсин, заифроқ новдалар 2–3 та кўзча қолдириб кесилади. Келгусида 4–6 та занг бўлиши учун новдалар қолдирилади, 9–10 ёшли занг новдаларни янгилаш мақсадга мувофиқ. Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти боғдорчилик ва узумчиликни механизациялаш бўлими бошлиғи Аъзам Мусурмонов ток новдаларини кўмишда техникалар муҳим ўрин тутишини айта туриб, техника билан кўмиш бир неча жараённи ташкил этишини айтиб ўтди. #токзор #кузги_агротехника #новдалар WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.