Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Толали экинларни етиштиришда янги технологиялар

Толали экинларни етиштиришда янги технологиялар

Толали экинлар илмий-тадқиқот институтида “Толали экинларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси истиқболлари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Тадбир очилишида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, Шодмон Намозов, институт директори Қадам Жуманиязов ҳамда профессор Икромжон Карабаев иштирок этиб, анжуман аҳамияти ҳақида фикр билдирдилар.

Илмий-амалий анжуманда толали экинлар етиштириш ва қайта ишлаш технологиялари, сунъий интеллектнинг аграр соҳадаги ўрни, тўқимачилик саноатидаги инновацион ёндашувлар бўйича маърузалар тингланди. Шунингдек, 4 та шўба ишларида соҳанинг долзарб масалалари кенг муҳокама қилинди.

Анжуман якунида илмий ҳамкорликни кенгайтириш, янги тадқиқот йўналишларини ривожлантириш ва тармоқда инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.